Хитойда вакциналарнинг ноқонуний айланмаси бўйича йирик жиноий иш очилди

Жаҳон 25 Март 2016 447

Хитойда ноқонуний вакцина айланмасига билан боғлиқ жиноий ишда гумон қилиниб 130 нафардан ортиқ киши ҳибсга олинди ва 20 дан ортиқ турли вакциналар мусодара қилинди.

Хитой полицияси сотилган дори воситаларининг умумий қиймати, аввал хабар берилганидек, 570 миллион юань (88 миллион доллар) эмас, балки 310 миллион юань (47,6 миллион доллар) эканини баён қилган. Бу ҳақда ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги вакили Хуа Цзинфэн маълум қилди.

“Савдо 2011 йилдан буён олиб борилган ва Хитойнинг 20 дан ортиқ музофотларини қамраб олган. “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамон вакциналар оқимини кузатишда давом этмоқда”, - дейди Хуа Цзинфэн.

Ҳукумат маълумотига кўра, бу йирик жиноий ишга алоқадорликда 29 та фармацевтик компания ва эмлаш ҳуқуқига эга 16 та тиббиёт муассасаси гумон қилинмоқда. “Шаньдун провинциясидаги учта фирма лицензиядан маҳрум этилди ва уларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилди”, - маълум қилди ХХР озиқ-овқат ва дори воситаларини назорат қилиш Давлат бошқармаси вакили Ли Гоцин.

Жиноий ҳаракатнинг асосий фигурантлари шандунлик Пан фамилиялик собиқ фармацевт ва унинг қизи воситачилар билан ҳамкорликда вакциналарнинг ноқонуний айланмасини йўлга қўйишган. Гумон қилинаётган шахслар заводда ишлаб чиқарилган препаратлар билан савдо қилишган, бироқ уларнинг сақланиш муддати ўтган ёки нотўғри сақланган.

Соғлиқни сақлаш органлари мансабдорларининг гувоҳлик беришича, Хитойда вакцинация билан боғлиқ шубҳали асорат ҳолатлари қайд этилмаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 26488 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 13799 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55031 Жамият
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 106 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Нега Нурсултон Назарбоев чет элга дам олишга бормайди?
21:29 3807 Жаҳон
Wal-Mart омбор-дирижаблни патентламоқда
Туркманистон яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:21 7622 Жамият
Бонд ҳақидаги янги фильмнинг ёвуз қаҳрамони бошқарадиган автомобиль номи маълум бўлди
Кўпроқ янгиликлар