Японияда топилган ҳақиқий “кунг-фу панда”га ўхшаш бамбук айиғининг фотосуратлари қатор ОАВ, хусусан Metro ва Daily Mail газеталарида чоп этилди.

Уэно (Токио) ҳайвонот боғида яшовчи айиқни Синго Накамура суратга олган.

Ри Ри лақабли айиқ ўзининг одатий ишлари билан шуғулланиб юрган, лекин унинг ҳаракатлари DreamWorks компанияси тасвирга олган “Кунг-фу панда” анимацион фильми қаҳрамонининг ҳаракатларини ёдга солади.

“Табиат санъатга тақлид қиляптими ёки DreamWorks Уэно ҳайвонот боғида махфий жосуслик қилганми, биз буни билмаймиз, лекин Токиода ҳақиқий "кунг-фу панда” яшайди”, - деб ёзади Metro.

Газета, шунингдек, Ри Ри яқинда ўз “элатдош”и ҳақидаги мультфильмнинг учинчи қисмини томоша қилган бўлиши ҳам мумкин деган фикрда.

Daily Mail журналистининг ёзишича, Ри Ри каратедан энг яхши ҳунарларини кўрсатган.