Японияда икки жиноятчига нисбатан энг олий жазо ижро этилди. Kyodo ахборот агентлиги хабар қилишича, мамлакат адлия вазири Иваки Мицухидэ шундай кўрсатма берган.

Жиноятчилардан бири Ясутоси Камата 1985-1994 йиллар оралиғида Осака шаҳрида беш кишининг умрига зомин бўлган. Унинг қурбонларидан бири 9-ёшли қиз эди.

Яна бир олий ҳукм 56 ёшли аёл Дзюнко Ёсидага нисбатан амалга оширилди. У 1998 ва 1999 йилда 2 дугонасининг турмуш ўртоқларини ўлдирган. Шу билан у, 593 минг АҚШ долларига тенг 67 млн иен миқдоридаги суғурта тўловларини олишни режалаштирган.

Қайд этиш жоизки, охирги ўлим жазоси Японияда ўтган йилнинг декабрида ижро қилинганди. Умуман, мамлакатни бош вазир Шиндзо Абэ ҳукумати бошқаришни бошлаганидан бери 16 нафар жиноятчига нисбатан ўлим жазоси ҳукми ижро этилган. Яна 120 киши ўзига нисбатан ҳукмнинг ижросини кутмоқда.

Япон қонунчилигига биноан, бунинг учун мамлакат адлия вазирининг буйруғи талаб этилади.