Ўзбекистонлик ёш боксчилар Литвадаги турнирни ғалаба билан бошлашди

Спорт 25 Март 2016 436

Ўзбекистонлик ёш боксчилар Вильнюс шаҳрида (Литва) бошланган анъанавий халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, 1998-1999 йилларда туғилган боксчилар ўртасида ўтказилаётган мусобақада Литва, Ўзбекистон, Германия, Франция, Италия, Нидерландия, Греция, Венгрия, Польша, Чехия, Австрия, Тунис, Исроил, Озарбайжон, Россия, Грузия, Беларусь, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон ёшлар терма жамоалари баҳслашмоқда.

Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Ўзбекистон вакили Шунқор Абдурасулов қозоғистонлик Серик Темиржановни, 64 килограммгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари баҳсида Абу Нуранов венгриялик Доминик Девенжини, вазни 81 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида Санжар Турсунов литвалик Эдвинас Макиевисни мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Халқаро турнир 27 мартга қадар давом этади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар