AFP: Португалия МАР ва Малига 200 нафар аскар юборади

Жаҳон 26 Март 2016 321

Португалия Марказий Африка Республикаси ва Малига 200 дан кўпроқ тинчликпарвар аскарларини юборади. Бу ҳақда Португалия мудофаа вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда AFP ахборот агентлиги маълум қилди.

150 га яқин ҳарбий МАРга ва яна 60 га яқин ҳарбий Малига БМТнинг бу давлатлардаги миссиялари доирасидаги махсус операцияларда иштирок этгани юборилади. Француз ҳарбий контингенти жойлаштирилган МАРга ҳарбийларни юбориш қарори Франциянинг ислом экстремизми билан курашда ёрдам бериш ҳақидаги сўровига жавобан қабул қилинди. Франция ўтган йили Париждаги терактлардан кейин иттифоқчи давлатларга ҳарбийларини жўнатганди.

Айни вақтда МАРда 8 нафар, Малида 12 нафар португалиялик ҳарбий Европа Иттифоқи ва БМТнинг Малидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўп йўналишли комплекс миссиялари давомида жойлаштирилган.

МАР аҳолисининг 80 фоизга яқинини ташкил қилувчи насронийлар ва аҳолининг 15 фоизини ташкил қилувчи мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувлар 2013 йил мартда "Селека" мусулмон коалицияси насроний президент Франсуа Бозизени тўнтаргандан кейин бошланганди. МАРда ихтилоф давомида бир неча минг одам ҳалок бўлди, мамлакат гуманитар инқироз гирдобида қолди. Ўн минглаб мусулмонлар мамлакатнинг шимолига қочганлар ва бу давлатнинг диний аломатга кўра икки қисмга ажралишига олиб келди.

Малида ҳукумат қўшинлари ва турли айирмачи гуруҳлар жангарилари ўртасидаги ихтилоф 2012 йил бошида авж олган. У кўп жиҳатдан Ливиядаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳудудда Ливия қурол-аслаҳа омборларининг ёйилиши оқибатида юзага келди.

Франция МАРдаги вазиятни барқарорлаштириш учун 2013 йил декарбда бу давлатла "Сангарис" операцияси давомида 2 минг ҳарбийсини жойлаштирганди. Операция режага кўра жорий йилда тугаши керак. Франция шунингдек "Бархан" операциясини ўтказмоқда, унинг доирасида ислом экстремистлари билан курашиш учун Мавритания, Мали, Чад, Нигер, Буркина-Фасода 3 минг француз ҳарбийси жойлаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар