Автосалондан навбатсиз машина олмоқчи бўлган киши “одамига” учради

Жамият 26 Март 2016 667

Собир Умаров “Нексия” автоуловини навбатга турмай тезроқ ва арзонроқ сотиб олиш мақсадида Юнус исмли (исм-шарифлар ўзгартирилган) машина таъмирловчи таниш устага мурожаат қилди. Барчаси ана шундан бошланди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Собир ва Юнус ўртасидаги суҳбатни тасодифан Ильяс Закиев исмли нусха эшитиб қолади. Орадан бир муддат вақт ўтиб, у Юнус орқали Тошкент шаҳри, Серегли туманидаги автосалондан “Нексия” олиб бера олишини Юнус орқали Собирга етказади.

Ильяснинг гапига ишонган Собир у сўраган 500 АҚШ доллари ҳамда паспорти нусхасини унга беради. Эртасига Ильяс ундан шартномага деб яна 1000 АҚШ доллари миқдорида пул олади. Ўша куни уччовлон автасалонга боришади. У ерга кириб чиққан Ильяс машина 20-25 кун ичида чиқишини айтиб, 11 200 АҚШ доллари пул сўрайди.

Бу пулларни топиб бера олмаган Собир, берган пулларини ҳам қайтариб ололмаслигини билгач, сўм ҳисобида 28 миллион 854 минг пулни Ильясга беради.

Табиийки, машина салондан чиқмайди. Собир Ильясни қистовга олади. Аммо фирибгар турли баҳоналар билан қочиб юради. Собир Юнусга мурожаат қилади. Аммо Юнуснинг ҳам Ильяс билан тили бир эди. Собирнинг сўнгги чораси қолади, у ички ишлар идорасига мурожаат қилади.

Суд И.Закиев ва Ю.Рўзиқулов содир этган жиноятлари учун ўз ҳукмини ўқиди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар