Бельгияда террорчилар атом электростанцияси ходимини ўлдириб, унинг рухсатномасини ўғирлаб кетган

Жаҳон 26 Март 2016 315

24 мартда Бельгияда "Тианж" атом электростанцияси хавфсизлик хизмати ходими террорчилар томонидан ўлдириб кетилган. Агент Шарлеруа шаҳрида ўлдирилган. Қотиллар эркакнинг АЭСга кириш учун рухсатномасини ўғирлаб кетишган. Derniere heure газетасининг маълумотларига кўра, АЭС Бельгияда террорчиларнинг бош мўлжали бўлган.

"АЭС хавфсизлик ходими 24 мартда ити билан сайр қилиб юрганда ўлдириб кетилган. Бу жиноятга ОАВда деярли эътибор берилмаган, бироқ маҳаллий полициядаги манбалар эркакнинг рухсатномаси ўғирлаб кетилганини тасдиқлашди", деб маълум қилди нашр.

Эътиборлиси, эркакнинг ўлдирилиши билан бир қаторда мутассадилар 11 нафар ходимнинг станцияга кириш учун рухсатномасини олиб қўйган.

Газета маълумотларига кўра, Брюсселда теракт амалга оширган террорчилар АЭСда қўпорувчилик амалга оширмоқчи бўлган, бироқ ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг кучайтирилган рейдлари сабабли ўз режаларини ўзгартирган.

22 мартда Брюсселда террорчилар аэропорт ва метрога бир қатор ҳужумлар уюштирди. Терактлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 316 киши яраланди. Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар