Бразилия спорт кураши конфедерацияси, Рио-де-Жанейро шаҳрида шу йилнинг ёзида бўлиб ўтажак Олимпиада ўйинлари чоғида бош совринни олган спортчига 100 минг бразил реали миқдорида мукофот пули беришга қарор қилди. Бу ҳақда folha.uol.com.br портали хабар қилмоқда. Манбанинг хабар қилишича, кумуш медал совриндори 50 минг реал (13 500 доллар) олса, бронза медали соҳибига 25 минг реал (6750 доллар) берилади.

Бразилия таэквондо конфедерацияси эса ҳар бир Олимпиада ғолибига 20 минг реалдан кўпроқ пул ваъда қилмоқда.

Олимпиада ўйинлари шу йилнинг 5-21 август кунлари бўлиб ўтади.