Исроилнинг шимолида енгил моторли самолёт фалокатга учраши оқибатида Исроилнинг бригада генерали Мунир Амар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.

Нашр маълумотларига кўра, самолёт қояга бориб урилган.

Генерал Амар бир ой аввал Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳудудидаги фуқаролик маъмурияти раҳбари этиб тайинланганди.

47 ёшли генералнинг ортидан рафиқаси ва 3 фарзанди қолди.