Францияда сунъий ошқозоности бези аппарати яратилди

Жамият 26 Март 2016 415

Францияда яратилган сунъий ошқозоности бези аппарати тиббий синовдан ўтказилмоқда. У 1-даражали қандли диабет билан касалланган беморларга мўлжалланган бўлиб, қонда қанд миқдорини автоматик равишда назорат қилиш ва инсулин инъекциясини қилиш имконини беради.

1-даражали қандли диабетдаги гипергликемия (қонда глюкоза миқдорининг ошиб кетиши) ошқозоности безидаги β-катакларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ, бу эса ўз ўрнида буткул инсулин етишмовчилигига олиб келади. Бундай ҳолатда беморлар қанд миқдорини доимо назоратда ушлашлари шарт. Ягона даволаш усули - инсулин терапияси.
Янги аппарат Diabeloop номини олган бўлиб, бутун жараённи автоматлаштиради. Қурилма унча катта бўлмаган қути кўринишида бўлиб, уни ошқозоности безига жойлаштирилади. Diabeloop аппаратига Bluetooth-модули ўрнатилган, уни смартфон орқали бошқарилади. Бемор фақатгина инсулин юборишни йўналтириши ва тахминий овқатланиш вақтини белгилаб берса бўлди.

Сунъий ошқозоности бези аппарати қондаги қанд миқдорини мустақил равишда назорат қилади. Ҳозирги кунда 1-даражали қандли диабетга дучор бўлганларнинг 15 нафари устида мазкур тадқиқот олиб борилмоқда. Айтиш жоизки, олимлар уларнинг сони янада ортишини таъкидлашмоқда. Агар бу тадқиқотлар муваффақиятли якун топса, унда Diabeloop аппарати 2017-йилнинг охиридаёқ сотувга чиқади. Маълумки, Францияда қурилма нархининг бир қисми тиббиёт томонидан суғурталанади.

Diabeloop муаллифлари қурилманинг нафақат беморлар ҳаётини енгиллаштиришига, балки доимий шифокор назорати остидаги беморлар сонининг қисқаришига умид билдирмоқдалар.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар