Германиялик Eurojackpot лотереясида рекорд даражадаги ютуқни қўлга киритди

Жамият 26 Март 2016 430

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерида яшовчи фуқаро Eurojackpot лотереясида Германия учун рекорд даражадаги ютуқ – 76,8 млн евро ютиб олди, деб хабар бермоқда Spiegel нашри.

Ютуқ лотерея тарихидаги иккинчи энг катта ютуқ бўлди. Бу борада 90 млн евролик ютуқ рекорд даражадаги жекпот ҳисобланади. Уни 2015 йилда чехиялик ютиб олган.

Айни вақтгача Германияда миллий лотереядаги энг катта ютуқ 2014 йилда Гессен ерида яшовчи фуқаронинг ютуғи ҳисобланарди. Бу ютуқ миқдори 59 млн еврони ташкил қилганди.

Eurojackpot лотереяси Европанинг 17 давлатида ўйналади. Жекпотни ютиб олиш учун 50 та сондан 5 тасини ва яна 10 та сондан қўшимча 2 та сонни топиш лозим.

Кўпроқ янгиликлар