"Зарғалдоқранг"лилар жамоаси сўнгги бор Францияга мағлуб бўлди. Бундан аввал, “тотал футбол” намояндалари Чехия, Исландия ва АҚШга қарши ўйинларда мағлубият аламини тортишган эди. "Амстердам Арена"да бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Нидерландия Францияга 2:3 ҳисобида енгилди.

Бу Данни Блинд шогирдларининг ўз уйларида тўртинчи бор мағлуб бўлиши эди. Бундай омадсизлик терма жамоа билан 1933 йилда ҳам содир бўлган, деб хабар қилади Opta твиттери.

Эслатиб ўтамиз, “учар” ҳолландлар жамоаси Евро-2016 финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади.