«HeadHunter Северо-Запад» компанияси матбуот котиби Екатерина Скляренконинг айтишича, иш берувчиларнинг камида 70 фоизи чўмилиш либосида ёки гилам фонида суратга тушган номзодларни ишга олишни ҳоҳлашмайди. Бу ҳақда «Русская служба новостей» хабар қилмоқда.

Унинг қайд этишича, иш берувчиларнинг ғашини келтирадиган нарса бу —номзоднинг шахсий суратларидир.

“Компания раҳбарлари кўп ҳолларда ишчининг таржимаи ҳолидаги тикилган ва “мен гилам фонида” ёки “менинг Photoshopдаги илк тажрибам” каби суратлардан нолишади. Яхшиси ишга кирувчининг сурати сифатли бўлгани яхши. Унинг катта кичиклиги муҳим эмас. Энг яхшиси эса фотостудияда, тўғри қўйилган ёруғликда иш либосида ёхуд smart casual да олинган суратдир”, — дейди Скляренко.

Компания маълумотларига кўра, иш берувчиларнинг камида 70 фоизи ходимни ишга олишдан аввал, унинг ижтимоий тармоқлардаги суратларини ўрганиб чиқади.