Ж. Кореяда парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш мақсадида 10,9 минг бош ўрдак ўлдирилган. Бу ҳақда “Ренхап” ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, ўтказилган текширувлар ўрдакларда юқорипатогенли парранда гриппи борлигини кўрсатган. Қушлар йўқ қилингач, ўрдак етиштирувчи хўжалик вируснинг тарқалишига барҳам бериш мақсадида карантинга олинган.

Бундан аввал, Американинг Индиана штатида парранда гриппининг инсонларга ҳам юқадиган янги H7N8 тури аниқлангани хабар қилинган эди.