Интернетда Германия канцлери Ангела Меркелнинг қочқинлардан бири билан бирга тушган сурати тарқалиб кетди. Сурат 2015 йил сентябрда Берлиндаги муҳожирлар лагерида олинган.

Ўша куни Меркель лагерда Брюсселда теракт амалга оширган террорчи-худкушлардан бири Нажим Лашрауийга жуда ўхшаш бўлган йигит билан сельфи тарзида суратга тушган.

Бельгия полицияси Лашрауий Брюссель аэропортида бомбани ҳаракатга келтиргани маълум бўлганидан кейин унинг суратини тарқатган.

22 мартда Брюссель аэропорти ва метросида амалга оширилган портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 300 киши жароҳат олди. Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.