ОАВ: АҚШдаги президентлик сайловлари учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ тўпланди

Жаҳон 26 Март 2016 409

Америка президентлиги учун курашаётган номзодлар ва уларнинг тарафдорлари томонидан сайловолди кампанияларини ўтказиш мақсадида февраль ойи охиригача 1 млрд доллардан ортиқ маблағ жамғарилган. Бу ҳақда USA Today нашри хабар қилмоқда.

"Президентликка номзодлар ва уларнинг "сиёсий ҳаракат қўмитаси" (номзодларни қўллаш фондлари) деб аталувчи тарафдорлари шунча маблағни тўплашга эришганлар", — дейилади мақолада.

Нашрнинг маълумотларига кўра, 2012 йилги президентлик сайловларида иккала партиядан илгари сурилган номзодлар айни муддатгача атиги 402,7 млн доллар жамғаришга муваффақ бўлган эди. Бу сафарги сайловолди кампаниясида эса, номзодларни қўллаш фондларининг саъй-ҳаракатлари билан аввалги сайловларда тўпланганидан 40 фоиз кўпроқ жамғарилган. Фондларнинг маблағисиз, номзодларнинг ўзлари 623,8 млн доллар жамғаришга муваффақ бўлишган. 2008 йилги кампанияда бу кўрсаткич 812 млн.ни ташкил этганди.

Иккала партиядан кўрсатилган номзодлар орасида АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 162,8 млн долларлик маблағ билан етакчи бўлди. У 8 йил аввалгидан 11,1 млн. доллар кўпроқ маблағ тўплашга эришган. Собиқ биринчи хоним саъй-ҳаракатлари эвазига Демократик партия номзодлари жами 312,4 млн доллар, республикачилар эса бирмунча камроқ 311,5 млн доллар жамғаришган.

Газетанинг қайд этишича, жамғарилган маблағлар АҚШ сайлов кампанияларида ҳал қилувчи бўлмаса-да, муҳим ўрин тутади. Вермонт штатидан президентликка илгари сурилган демократ Берни Сандерс айни масалага жиддий ёндашиб, сайлов кампаниясида пул муҳим ўрин тутмаслиги керак, деган ғояни илгари сурмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар