Бельгия бош вазири Шарль Мишелнинг расмий сайти киберҳужумга учради.

Бу ҳақда Бельга агентлиги маълум қилган.

Бош вазир сайтига қилинган киберҳужумни Down-Sec хакерлар гуруҳи ўз зиммасига олган. Хакерлар ўз твиттерларида, бу ҳужумни Брюсселдаги теракт вақтида ҳукумат ўзининг номуносиб тутгани ва шу сабаб бош вазирни истеъфога чиқиши учун амалга оширишган.

Айни дамда бош вазир сайти тикланган ва ишлашда давом этмоқда.