АҚШ президенти Барак Обама 4 апрелда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан унинг Оқ уйга ташрифи вақтида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмурияти сайтида маълум қилинди.

Обама Столтенберг билан халқаро ҳамкорлар альянсининг ИШИДга қарши курашдаги натижаларини ҳамда НАТОнинг миграцион инқирозни юмшатишда тутган муҳим ролини муҳокама қилмоқчи.

Шунингдек, етакчилар жорий йилнинг июлида Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммитига тайёргарлик ишларини ҳам муҳокама қилишади.