Пан Ги Мун: Суриядаги можаролар оқибатида 500 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган

Жаҳон 26 Март 2016 552

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сурияда давом этаётган уруш туфайли камида 255 минг киши ҳалок бўлгани, айрим манбаларда бу рақам аслида ярим миллиондан ортиқлигини таъкидламоқда. У, Россия ва АҚШнинг минтақада тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қайд этган ҳолда, зиддиятга тезроқ барҳам беришга чақирди.

"Биз жуда кўп сонли инсонлар қурбон бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, — бу камида 255 минг кишидир, айримлар эса, бу рақам янада кўп, яъни 500 мингдан ортиқлигини айтишмоқда", — деган БМТ раҳбари. Унинг айтишича, "бундай жиддий ва қалбни ларзага солувчи вазият" туфайли 4 млн суриялик қочқинга айланган, ватанларини ташлаб кетишга журъат этолмаган 12 млн киши эса инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож. Мамлакатнинг катта қисми вайроналар остида, 50 фоиздан кўпроқ инфратузилмалар йўқ қилинган.

"Биз бу урушни имкон қадар тезроқ тўхтатишимиз лозим. Бунинг учун, етакчиларнинг сиёсий хоҳиши, сурияликларнинг қатъияти талаб этилади. Бу – БМТнинг келажаги эмас, балки Сурия халқининг келажагидир", — деган Пан Ги Мун. У можарога барҳам бериш учун жаҳон ҳамжамияти барча чораларни кўришини қўшимча қилар экан, бу муаммога зудлик билан барҳам берилмаса, унинг салбий оқибатлари бутун дунёдаги вазиятга таъсир этаверишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Женевада Суриядаги зиддият иштирокчилари ўртасидаги илк музокаралар бўлиб ўтди. Унда, Сурия ҳукумати ва мухолифат вакиллари ўзаро учрашмай, БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуру воситачилигида мунозаралар ўтказишган. Апрелнинг биринчи ярмида музокаралар қайта бошланиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар