Саудиялик физик ва Муаммар Каддафий Саудия подшоҳи Абдуллага суиқасд уюштирган бўлиши мумкин

Жаҳон 26 Март 2016 549

Британия газетасининг ихтиёрига 2003 йилдаёқ келиб тушган маълумотларга кўра, ўша вақтда Саудия валиаҳд шаҳзодаси бўлган Абдуллага 2003 йилнинг ўзида суиқасд қилиш режалаштирилган.

Британия терговчилари саудиялик диссидент, физик Муҳаммад Ал Массарийни Саудия Арабистонининг марҳум қироли Абдуллага нисбатан суиқасд қилишга алоқадорликда гумон қилишмоқда. Муаммар Каддафий эса жиноятнинг ташкилотчиси бўлгани эҳтимол, деб ёзади Independent нашри журналистлари ихтиёрига тушган маълумотларга таянган ҳолда.

Бу режа ҳақида эса, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган кейинроқ, "Ал-Қоида" жангариларини молиялашда айбланиб маҳкамага тортилган Абдураҳмон Аламудий қўлга олингач маълум бўлган.

Аламудий ўшанда америкалик терговчиларга Ливия ҳукумати бўлғуси қиролни унинг машинасига ракета йўллаш билан ўлдирмоқчи эканини билдирган. Ливия раҳбарияти ғаразли ниятини амалга ошириш мақсадида 1994 йилда Буюк Британияга кўчиб келган Массарийга учрашган. У ўз навбатида Лондонда истиқомат қилувчи Саудия бошқарувидан норози кайфиятдаги саудияликлар орасидан жиноят ижросига муносиб номзодлар топиши лозим эди.

Тергов тахминларига кўра, Массарий шу мақсадда 600 минг фунт стерлинг пул олган бўлиши мумкин. Аммо, Бирлашган қиролликнинг жиноятчиликка қарши курашиш миллий агентлиги ходимлари 2014 йили физик билан суҳбат ўтказганида Массарий айбловларни рад этган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар