Уругвай терма жамоаси аъзоси Луис Суарес Бразилияга қарши кечган ўйинда (2:2) урган голини ЖЧ-2014 олди унинг тузалиб кетишига ёрдам берган шифокори, физиотерапевт Вальтер Феррейрга бағишлади.

Феррейра Суареснинг тезроқ оёққа туриб кетиши учун саратонга қарши курсларга боришини камайтирганди ҳам. Охир-оқибат физиотерапевт ана шу касалликдан вафот этди.
Голдан сўнг Суарес устига шифокорнинг сурати туширилган футболкани қўлига олиб, уни трибунага кўрсатган.