АҚШнинг Пердью университети парҳезшунослари юқори даражада оқсил истеъмоли семириш билан азоб чекаётганлар катталарнинг уйқусини яхшилашини аниқлашди. Тадқиқот American Journal of Clinical Nutrition нашрида чоп этилди.

Олимлар оқсил миқдори кўп бўлган ва энергетик миқдори кам бўлган таомларни истеъмол қилиш ортиқча оғирликдан қийналаётган одамларга қандай таъсир қилишини текширишмоқчи бўлишди. Бунинг учун улар иккита тажриба ўтказишди. Бошида 53 ёшдан 59 ёшгача бўлган танасининг вазн индекси юқори бўлган 14 нафар киши мол, чўчқа гўштлари, соя ва дуккакли маҳсулотларга асосланган парҳезга амал қилишди. Ҳар ойнинг якунида қатнашувчилар уйқуларининг сифатини баҳолашди. Натижада оқсилнинг организмдаги миқдорининг қўпайиши ва уйқунинг сифати ошиши кузатилган.

Иккинчи тадқиқотда 51 ёшдан 53 ёшгача бўлган 44 қатнашувчилар иштирок этди. Улар икки гуруҳга ажратилган: биринчи гуруҳда протеин миқдори камроқ бўлган маҳсулотларни, иккинчисида эса оқсил миқдори юқори бўлган маҳсулотлар истеъмол қилинган. Бу тажриба 16 ҳафта давом этган, биринчи гуруҳнинг уйқусида ўзгариш кўринмаган, иккинчисида эса уйқу яхшиланган.