1995 йили «ЮКОС» нефть компаниясини харид қилиш учун пуллар «Менатеп», «Столичный» и «Мост» банклари томонидан тақдим этилган. Бу ҳақда, компаниянинг собиқ хўжайинларидан бири Михаил Ходорковский РБК билан суҳбатида Тергов қўмитасининг даъвосини изоҳлар экан маълум қилган. Бундан ташқари «менинг мудофаа комплексидаги экспорт қилувчи корхоналарим ҳам маблағ берган», — деб Ходорковский сўзларидан иқтибос келтиради РБК.

Бундан аввал, РФ тергов қўмитаси вакили Владимир Маркин, Михаил Ходорковский «ЮКОС» акциялари учун «бир тийин» ҳам тўламаганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, 1995 йили «ЮКОС»ни хусусийлаштиришда Ходорковскийга тегишли 2тагина фирма қатнашган. Акцияларни харид қилиш учун маблағнинг аксари «Менатеп» банки ҳисобидан тўланган. Кейинчалик банкка пул қайтарилмагани боис, у банкрот деб топилган.

Маркиннинг фикрича, бу ҳолат Ходорковский «ЮКОС» акцияларини «ўғирлагани»ни англатади. Шу боис, компания собиқ акционерларининг Россиядан товон пули талаб қилиши асоссиз, дейди Маркин. Акционерлар ҳуқуқлари поймол қилингани хусусида Ҳаага суди томонидан уларга 50 млрд доллар компенсация тўлаш бўйича ҳукми ҳам ижро этишга асос бўла олмайди.