Япония ҳукумати 6 январь куни КХДРдаги ядровий синов ва 7 февралдаги Ернинг сунъий йўлдоши бўлган ракетанинг учирилишдан сўнг бу давлатга нисбатан қатъий санкцияларни қўллаб-қувватлади. Ҳукумат Корея фуқаролари лигасига мансуб шахслар рўйхатини 45 тагача кенгайтирди. Агар бу кишилар Кореяга яна борсалар, Японияга қайтиш тақиқланишини айтиб огоҳлантирилдилар. Уларнинг орасида "Чхонрён" вакиллари, шунингдек, бир неча олим ва муҳандислар бўлиб, уларнинг КХДР ракета дастури тараққиётига алоқаси борлиги эҳтимолдан холи эмас.

Ядровий синовдан кейинги яна бошқа кўрилган чоралар орасида япон портларига Шимолий Корея судларининг кириши тақиқи ҳам бор, ҳаттоки бундан гуманитар ёрдам кўзланган бўлса ҳам. Бундан ташқари япон ҳукумати КХДР фуқаролари ҳисобидаги маблағларни ҳам музлатиб қўйишини маълум қилди. Бир томонлама санкцияларнинг кенгайтирилиши КХДРга пул ўтказишни буткул ман этади.

2 март куни БМТнинг Хавфсизлик иттифоқи КХДРга нисбатан санкцияларнинг кучайтирилиши ҳақида резолюция қабул қилди. Ҳужжатга кўра Пхеньянга кўмир, темир рудаси, титан, ванадий, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар экспорти, шунингдек, КХДРга авиацион ва ракета ёқилғисининг эмбаргоси тақиқиланади.

Ўз ўрнида КХДР ташқи ишлар вазирлиги БМТнинг резолюциясини инкор қилиб, ядровий синов шунчаки АҚШнинг ёвуз сиёсатига нисбатан жавоб тариқасида "ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида", сунъий йўлдошнинг учирилишини эса коинотни тадқиқ қилиш учун ўтказилганлигини маълум қилди.