Японияда Токио билан шимолий Хоккайдо оролини боғловчи тезкор поездлар линияси ишга туширилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Хоккайдо ороли губернатори Харуми Такахаси сайёҳлар сакура гуллаган вақтда янги темир йўлдан фаол фойдаланишларига умид билдирди.

Маълум қилинишича, янги темир йўл линияси авиаташувларга нисбатан вақт ва нарх борасида камчиликларга эгадир. Мисол учун, поездда бир томонга чипта нархи 22 минг йенни (200 долларни) ташкил қилади, бу эса ушбу йўналишдаги баъзи арзон авиачипталардан қимматроққа тушмоқда. Поезднинг йўлни босиб ўтиши учун 4 соатдан кўпроқ вақт талаб этилади, бу орада самолёт бу йўлни 1,5 соатда босиб ўтади.