"ЮТэйр" авиакомпанияси 4 соатгача давом этадиган рейсларда бепул егулик беришни бекор қилмоқда

Жаҳон 26 Март 2016 367

"ЮТэйр" авиакомпанияси 1 апрелдан 4 соатгача давом этадиган рейсларда йўловчиларга бепул егулик беришни бекор қилмоқда, деб айтилди авиакомпания тақдимотида.

Шунингдек, авиакомпаниянинг бундай рейсларида йўловчиларга сэндвич, снэк, яхна ва иссиқ ичимликлар сотиш мўлжалланмоқда. 5 соатдан узоқроқ давом этувчи рейсларда эса йўловчиларга белгиланган рационга мувофиқ бепул егулик берилади.

Ўтган йил охирида авиакомпания Light тарифи – тежамкор-синфдаги, юк ташилишини кўзда тутмайдиган арзон чипта киритилишини эълон қилганди. Тариф ичига 10 кг гача қўл юкини олиб юриш киритилган. "Гибкий" ва "Стандарт" тарифларига эса 23 кг гача юкнинг бепул ташилиши киритилган.

"ЮТэйр" тақдимотида меъёрдан кўпроқни ташкил қилган юкка нархлар ҳам келтирилган. Мисол учун, барча рейсларда, Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёга рейслардан ташқари, салонда ҳайвон ёки спорт анжомини ташиш 2 минг рубль туради. Ўлчовлар ошиб кетганда ҳам шунча ҳақ тўлашга тўғри келади. 23 кг дан ошиб кетган юкка 32 кг гача бўлса, 2 минг рубль, 32 кг дан 50 кг гача бўлган юкка эса 4 минг рубль тўлашга тўғри келади.

Шунингдек, авиакомпания 1 апрелдан тежамкор-синфда оёқлар учун кенгайтирилган жойни танлаш хизмати киритилмоқда. Йўловчи учун бундай жой 1,5 минг рубль ёки 20 евро эвазига тақдим қилинади. Шу билан бирга "Ютэйр" бонус тизимининг Gold ёки Silver пластик карталари эгаларига бу хизмат бепул тақдим қилинади.

"ЮТэйр" авиакомпанияси Россиянинг 3-рақамли йирик авиаташувчиси ҳисобланади. 2014 йил ёзда компания сарф-харажатларни қисқартириш бўйича дастурнинг жорий қилинишини эълон қилганди. Дастурда бошқарув ходимлари сонини қисқартириш, йўналишлар тармоғини оптималлаштириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини камайтириш кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар