"Аэрофлот" кичик тўхташдан кейин Қозоғистонга парвозларни амалга ошира бошлади

Жаҳон 27 Март 2016 346

Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпанияси 26 март кунининг иккинчи ярмида Қозоғистонга тўхтатилган парвозларни яна бошлади. Авиакомпанияга парвозлар амалга ошириш учун тегишли рухсатни Қозоғистон транспорт вазирлиги фуқаролик авиацияси қўмитаси тақдим қилди.

"2016 йилнинг 27 мартига белгиланган рейслар аввал чоп этилган режага кўра амалга оширилади", дейилган хабарда.

Қозоғистонга парвозларнинг тўхтатилишига Қозоғистон томонидан Россия авиакомпаниясига ёзги жадвал бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатнинг тақдим қилинмагани сабаб бўлган.

26 мартда «Аэрофлот» куннинг иккинчи ярмидан Қозоғистонга барча парвозларни тўхтатишини маълум қилганди. Шу куни Қозоғистоннинг 6 та шаҳарига парвозлар бекор қилинди.

"Ёз-2016" парвозлар жадвалига кўра 27 мартдан 29 октябргача Москвадан Қозоғистоннинг етти шаҳарига ва у ерлардан Москвага мунтазам рейслар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар