"Аэрофлот" Қозоғистонга парвозларни вақтинчаликка тўхтатди

Жаҳон 27 Март 2016 361

Россиянинг энг йирик авиакомпанияси "Аэрофлот"  26 мартнинг иккинчи ярмидан Қозоғистонга мунтазам рейсларни тўхтатди, деб хабар берилмоқда авиакомпания сайтида.

"Бу Россия авиакомпаниясининг 27 мартда кучга кирадиган парвоз жадвалига мувофиқ парвозларни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатнинг Қозоғистон томонидан тақдим қилинмагани сабабли мажбурий чора бўлди. "Аэрофлот" Россиядан Қозоғистонга йўналишларда белгиланган авиаташувчи бўлишига қарамасдан, тегишли рухсатларни олмади. Ваҳоланки, авиакомпания бу рухсатни олиш учун аризани 2016 йил 12 февралдаёқ топширганди", дейилмоқда хабарда. 

Маълум қилинишича, "Ёз-2016" жадвалига кўра авиакомпания Москвадан Қозоғистоннинг Актау, Октобе, Олмаота, Остона, Атирау, Қарағанда, Чимкент шаҳарларига мунтазам парвозлар амалга ошириши кўзда тутилган эди. Шу муносабат билан авиакомпания ўз йўловчиларига яқин уч кунда Қозоғистонга бормасликни ва ундан келмасликни тавсия қилмоқда. 

Авиакомпания маълумотларига кўра, 26-27 мартга белгиланган Қозоғистонга ва у ердан Москвага 11та рейс бекор қилинди. Авиакомпаниянинг ушбу саналарга чипталар сотиб олган йўловчиларига чипталарга тўланган пулни қайтариб олиш имконияти тақдим қилинди.   

Қозоғистоннинг миллий авиакомпанияси Air Astana ҳам Москвага рейслар тўхташи мумкинлигини маълум қилди. Келишмовчиликка Air Astana йўлга қўяётган Остона-Улан-Батор йўналиши сабаб бўлмоқда. Қозоғистон авиакомпанияси хорижий авиаташувчилардан фарқли ўлароқ, Россия орқали Транссибирь йўналиши бўйлаб парвоз учун Россияга ҳақ тўлашдан бош тортмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар