Алабамада вертолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Жамият 27 Март 2016 422

Алабама штатида тиббий вертолёт ҳалокатга учради. AL.com порталининг маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар қилишича, бу ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу воқеа натижасида учувчи, ҳамшира, шифокор ва бемор ҳалок бўлган. Хабарда айтилишича, вертолёт билан алоқа 26 март кунининг иккинчи ярмида, маҳаллий вақт билан соат 12:17да узилиб қолган. Шундан 3 дақиқа ўтиб, вертолёт қулагани айтилган.

Вертолёт оёғи синган ва ҳушсиз беморни шифохонага олиб кетаётган бўлган. Уни Монтгомеридаги шифохонага етказиш керак бўлган.

Ҳодиса сабаби айтилмаган, айни вақтда ҳудудда махсус гуруҳ иш олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар