26 март куни Россиядаги ўнлаб ОАВда 2015 йили Германия канцлери Ангела Меркелнинг Брюссель теракти ижрочиларидан бири сифатида қаралаётган жангари билан тушган сурати тарқатилди. Лекин бу хабарлар ишончсиз бўлиб чиқди.

Айни вақтга келиб, Меркелнинг ёнидаги йигитнинг шахси аниқланган ва у террорчиларга алоқадор эмаслиги маълум бўлган.

26 март куни блогерлар ижтимоий тармоқда Брюссель теракти ижрочиларидан бири сифатида қаралаётган Нажим Лаашравийнинг 2015 йил 10 сентябрида Берлиндаги қочоқлар лагерига келган Ангела Меркель билан суратган тушгани ҳақида муҳокамалар ўтказишганди.

Россия нашрларининг аксарида "Меркель хоним Брюссель терактлари ижрочиси билан суратга тушган" қабилидаги сарлавҳалар билан хабарлар чиқарилди.

Меркелнинг Брюсселдаги худкушлардан бирига ўхшаш йигит билан селфига тушган сурати муҳокама қилинмоқда