«Манчестер Юнайтед» жамоасининг франциялик ёш ҳужумчиси Антони Марсьяль ўзининг жамоа бош мураббийи Луи ван Гаал ҳамда Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам билан муносабатлари ҳақида айтиб берди.

«Ван Гаал менга жаҳл қилиб, бақириб туради. Мен эса бундай пайтда жилмаяман, ахир у менга яхши бўлиши учун шундай қилишини биламан.

У мен билан жуда қаттиққўл ва менга айнан шунақаси керак.

«Монако»даги устозим ҳам талабчанликда ундан кам эмасди.

Дешам эса бир куни дўстлари билан учрашиш учун келган жойида мени кўриб қолди. У мени чақириб деди: «Сен ўз иқтидорингни нимага айлантирмоқчисан?»

Шундан сўнг мен баъзи нарсаларни тушуниб етганман ва ишлашда давом этганман. Натижада бу ишнинг самарасини кўрдим», – дейди Марсьяль RTL телеканали эфири орқали.