«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоа яримҳимоячиси Тео Уолкоттнинг ўйинига билдирилаётган танқидларга муносабат билдириб ўтди.

«Биз одамлар янги ном ва чеҳраларни кўришни истайдиган жамиятда яшамоқдамиз. Лекин баъзида садоқат тушунчаси ҳақида унутиб қўямиз. Жамоага барча даврларни бошдан кечирган ва ўз формасини сақлаб қолган, омадли равишда фаолиятини давом эттираётган футболчи ҳам керак бўлади. Клублар авлодлар алмашинуви даврида ҳам ўйнаб кета оладиган футболчиларга муҳтож бўлади.

Уолкотт 10 йилдан буён «Арсенал»да, бу унинг жамоага бўлган муҳаббатини кўрсатади. Ишончим комилки кейинги беш йилда ҳам бизга керак бўлган нарсани бера олади. Чунки Тео ҳар доим олдинга интилади ва кучлироқ бўлишни истайди.

У каби футболчини топиш қийин», – дейди Венгер.

Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Англия чемпионатида 22та ўйин ўтказди ва 4та гол урди.