Сурия президенти Башар Асад франциялик сиёсатчилар билан учрашувда Сурия федераллаштиришни киритиш учун жуда кичиклик қилишини айтди, деб хабар бермоқда Sputnik ахборот агентлиги.

"Асаднинг таъкидлашича, Сурия жуда кичик давлат ва у федераллаштириш ғоясини амалга ошириш учун, барча ҳамжамиятлар бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетгани ҳисобга олинса, жуда кичикдир", деб айтди франциялик сиёсатчилар делегацияси аъзоси Николя Дюик Сурия президенти билан учрашув натижаларига кўра.

Асаднинг таъкидлашича, курдларнинг федераллаштиришни киритиш таклифи ёмон ғоядир.

Асаднинг маълум қилишича, Сурияда марказий ҳукумат бош роль ўйнаши керак, бироқ баъзи ҳудудлар кўпроқ автономлик олиши мумкин.