27 мартда Қизилўрдадан келаётган Bek Air авиакомпанияси самолёти Остона аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Авиакомпания раҳбари Нурлан Жумасултоновнинг айтишича, самолёт сардорининг бу вазиятдаги ҳаракатлари мутлақ тўғри бўлган. "У самолётнинг оғирлик марказини орқага ўтказиб, самолётни қўндирди. Аэропорт бу пайтда полосани кўпик билан қоплаган. Самолёт тумшуғи билан 30 метр сурилиб борган, у минимал шикастлар олган. Самолёт қўмондони Дмитрий Родин шунқор, у барчасини тўғри қилган", деб айтди авиакомпания рҳбари. "Биз сардор ва иккинчи учувчини давлат мукофотига тақдим қилмоқчимиз", деб айтди Жумасултонов.

Bek Air авиакомпаниясининг "Фоккер-100" экипажи сардори Дмитрий Родин самолётни олд шассисиз қандай қўндирганини гаприиб берди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

"Бундай ҳолат менинг фаолиятимда биринчи бор бўлди, бироқ бу яна қайтарилишини истамасдим. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат, менинг омадим келди. Мен авиацияда 1981 йилда учувчилик билим юртини битирганимдан бери фаолият юритаман. Турли компанияларда ишлаганман. Бу компанияда мен иккинчи йил ишламоқдаман", деб айтди Родин.

"Биз аэропортга яқин келдик, шассини чиқаришни бошладик, бироқ у чиқмади. Бу муаммо нимага юз бергани тафтиш қилинади. Бу техник носозликдир. Бундай ҳолатлар учун бизда кўплаб кўрсатмалар бор ва биз уларга мувофиқ ҳаракат қилдик, кўрсатмага кўра қўнишга тўғри келди. Самолёт тумшуғини охиригача ушлашга ҳаракат қилдим, у ўзи секин пастга тушди. Фараз қилинг, катта тезликда асфальтга. Аэропорт полосасига кўпик қуйишган, бу стандарт жараёндир", деб қўшимча қилди учувчи.