Брюссель прокуратураси 22 март кунги терактлар бўйича 13та рейд ўтказилгани ва 4 киши қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда La Libre хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, полиция 13та янги рейд ўтказган, 9 кишини сўроқ қилган. Терговлардан кейин 5 кишининг терактларга алоқадор эмаслигини исботланиб, улар қўйиб юборилган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳибсда қолаётган 4 кишининг тақдири кейинроқ маълум бўлишини билдиришган.

Улар ҳақида батафсил маълумотлар берилмаган.