Буюк Британиянинг Ҳарлоу шаҳридаги кўнгилочар боғда Пасха байрамининг нишонланиши вақтида 7 ёшли қизча бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, қиз батутада сакраётганда уни кескин шамол оқими четга итқитиб юборган. У оқибатда ерга зарба билан урилиб, оғир жароҳатлар олган.

Қизча шаҳардаги малика Александра шифохонасига етказилган, бироқ олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган.

Нохуш воқеа сабабли Эссекс полицияси масъулиятсизликда гумон қилиб икки кишини ҳибсга олди.