Дэвид Симэн: «Венгерни кетказиш керак дейсизми? «МЮ» Фергюсон кетгач, не аҳволга тушгани сабоқ бўлмадими?»

Спорт 27 Март 2016 437

«Арсенал» жамоасининг собиқ дарвозабони Дэвид Симэн ўзининг устози Арсен Венгерни лондонликлар жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан ҳайдаш ташаббуси билан чиқаётганларга жавоб қайтарди.

«Арсенал» жамоаси манзилига йўлланаётган салбий фикрлардан тоқатим тоқ бўлди. Мураббийни алмаштириш керакми? Менга бундай деманг. Мен Арсеннинг энг катта мухлисиман.

Келинг, вазиятга мавсум якунлангач, баҳо берайлик. Аввал қайси иш хато бажарилганини аниқлаш керак, сўнг шунга яраша чора кўриш керак.

Менимча, Арсен ўз ишини аъло даражада уддалашда давом этмоқда. Мен у билан 7-8 йил давомида ишлаганман ва бу ўта зўр даврлар эди. Мен ҳамиша Арсен тарафман ва ҳеч қачон уни ҳимоя қилишдан чекинмайман.

«МЮ»нинг аҳволига қаранглар. Жамоа билан нималар содир бўлди. Улар ўзларининг буюк мураббийлари Алекс Фергюсонни йўқотишгандан кейин қай даражага тушишди. Албатта, қўшнингнинг ҳовлисидаги ўтлар ям-яшил бўлиб ўсаётгандек кўринаверади.

Арсенда «Арсенал» билан кўрсатилган аъло натижалар бор, лекин у ҳозир босим остида қолмоқда. Агар жамоа лигада ғолиб чиқмаса, босим ортаверади», – дейди Симэн.

АПЛ мавсумининг тугашига етти тур қолганда «Арсенал» пешқадам «Лестер»дан 11 очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.

Венгер агар мухлисларнинг норозилиги давом этса, «Арсенал» бош мураббийлигидан кетади

Кўпроқ янгиликлар