Дубай ҳокими БАА биринчи президентининг рафиқасига атаб шеър битди

Жаҳон 27 Март 2016 630

Бирлашган Араб Амирликларида ҳар йили Оналар куни нишонланади. Шу муносабат билан Абу-Дабидаги Миллий кўргазмалар саройида тантанали маросим ташкил этилди. Тадбирда амирликнинг атоқли аёлларига давлат мукофотлари топширилди. Шунингдек, БАА биринчи президентининг рафиқаси бўлмиш шайхи Фотима бин Муборакнинг мамлакат ривожи учун қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Шайхи Фотима БАА Аёллар федерациясини 30 йилдан бери бошқариб келмоқда ва у Оилани ривожлантириш фонди ҳамда Оналик ва болалик масаласи бўйича Юқори кенгашнинг раисаси ҳисобланади. БАА президенти ўринбосари ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум шайхи Фотимага “Maker of Men” (“Эркакларни яратувчи аёл”) деб номланувчи шеърни бағишлади. Шеърий мисралардан куй басталанган бўлиб, унинг видеоси ҳокимнинг твиттердаги саҳифасига жойлаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар