Финляндияда пасха ибодати олдидан қадимий черков ёниб кетди

Жаҳон 27 Март 2016 391

Финляндиянинг Юливиеска шаҳрида пасха ибодати олдидан 18 асрда барпо этилган қадимий черков ёниб кетди, деб хабар бермоқда Kaleva нашри.

Қутқарувчиларнинг фикрича, черковга атайлаб ўт қўйилган бўлиши мумкин. Маълум қилинишича, черковда ёнғин чиққандан бир соат ўтиб у буткул вайронага айланган, қўнғироқ қулаган, черковдаги анжомларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Кейинроқ полиция черковга ўт қўйишда гумон қилиб ёш йигитни қўлга олган.

Кўпроқ янгиликлар