Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Ёшлар саммитининг иккинчи куни 26 март санасида якунланди.

Саммитнинг иккинчи куни ёш етакчилар ўзаро жамоаларга бирлашган ҳолда юртимиз тараққиётига ўз хиссаларини қўшиш мақсадида лойиҳавий дастурлар ишлаб чиқдилар.

Шу куни Ёшлар Ижод саройида "Қўл мехнати ижод намуналари" ярмаркаси ҳам ташкиллаштирилгани ва куннинг иккинчи ярмидаги болалар рақс гуруҳларининг чиқишлари Саммит иштирокчиларида катта қизиқишга сабаб бўлди.

Фотосуратлар муаллифи: Азиза Аҳмедова