Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер «шерлар»нинг ўртоқлик учрашувида Германия устидан 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришганига ўз муносабатини билдира туриб ўзининг ўтган асрда айтган ва машҳур бўлиб кетган жумласига ўзгартириш киритди.

«Футбол — 22 киши томонидан ўйналадиган, якунда Германия 2та тўп устунлигидан маҳрум бўладиган оддий ўйин», — дея ёзади Линекер ўз твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, 1990 йилги жаҳон чемпионатидан кейин, Линекернинг қуйидаги афоризми машҳур бўлганди: «Футбол — оддий ўйин, майдонда 22 киши ўйнайди, ва якунда немислар ғалаба қилишади».