АҚШ Давлат котиби Жон Керри CBS телеканалига берган интервьюсида Россия АҚШнинг Сурияда иттифоқчиси эмаслигини, бироқ Россия билан ҳамкорлик АҚШнинг стратегик манфаатларига тўғри келишини айтди.

"Россия Эрон билан ядровий келишувга эришишга ёрдам берди. Россия Сурияда кимёвий қуролни йўқ қилишга ёрдам берди", деб айтди Керри.

Керрининг айтишича, айни вақтда Россия Сурияда "ўт очишни тўхтатиш сулҳини амалга оширишда" ёрдам бермоқда.

"Агар Россия бу сиёсий ўтишга ҳақиқатан таъсир қилишда бизга ёрдам бера олса, унда бунинг барчаси АҚШнинг стратегик манфаатларига жавоб беради", деб қўшимча қилди Керри.