Луис Суарес: «Уругвай Бразилия билан дуранг ўйнади, Неймар билан битта гамбургер сотиб олдик ва уни бўлишиб едик»

Спорт 27 Март 2016 389

«Барселона» жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес ўзи ва жамоадоши, бразилиялик футболчи Неймар ўртасида Уругвай ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳс натижасига тикилган гамбургер ҳақида эслатди.

25 март оқшомида 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида ўтказилган ўйин 2:2 ҳисобида якунланган. Ўйиндан олдин каталонияликлар клубида тўп сурувчи бу икки футболчи кимнинг терма жамоаси мағлубиятга учраса, у гамбургер олиб бериши бўйича баҳслашишганди.

«Ўйинда ҳеч қайси томон ғалаба қилмади, ҳеч ким мағлуб ҳам бўлмади. Биз Ней иккимиз битта гамбургер учун биргаликда пул тўладик ва уни бўлишиб едик.

Мени қўллаб-қувватлашганидан хурсандман, ахир анча вақтдан буён терма жамоада ўйнамагандим.

Биз Бразилия билан ўйинда очко қўлга киритдик, бу очко муҳим бўлиб чиқиши мумкин», – дейди Суарес.

Луис Суарес Неймар билан Бразилия-Уругвай учрашувининг натижаси борасида баҳс бойлади

Уругвай Бразилия билан ўйинда иродали дурангга эришди

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар