Мирзо Улуғбек туманида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” номли тадбир ўтказилди

Жамият 27 Март 2016 1354

Наврўз умумхалқ байрамини кенг кўламда нишонлаш, ёшлар ўртасида миллий қадриятлар, урф–одатларни оммалаштириш мақсадида Мирзо Улуғбек туманида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” лойиҳаси доирасида таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида вилоятларнинг миллий урф-одатлари, миллий таомларини тайёрлаш, мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат, стол теннис тури бўйича танлов ташкил этилди.

Қашқадарё вилоятининг миллий урф-одатларини жонлантирган, миллий лапар ва куйларни юқори даражада ижро этган ва ўзига хос таомларини тайёрлаган Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “Камолот” жамоаси I даражали диплом билан тақдирланди.

Кўпроқ янгиликлар