ОАВ: ИШИДнинг антверпенлик жангариси Европада навбатдаги терактлар содир этилиши билан таҳдид қилди

Жаҳон 27 Март 2016 338

Келиб чиқишига кўра, Бельгиянинг Антверпен шаҳридан бўлган, айни вақтда ИШИД жангариси ҳисобланадиган Ҳишам Шаиб Бельгия ва Европанинг бошқа ҳудудларида навбатдаги қонли терактлар амалга оширилишига ваъда қилди. Бу ҳақда VRT телеканали орқали хабар берилган.

Шаиб интернетда ўз қурбонини отиб ташлагани тасвирланган видеони жойлаштирган. У нидерланд тилида Бельгия халқи, Бельгия ҳукумати ва Европа давлатлари ҳамда ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция аъзоларига мурожаат қилиб, таҳдид солган.

2015 йилнинг февралида Ҳишам Шаиб террористик Sharia4Belgium гуруҳи ("Бельгия учун шариат") аъзоси сифатида Антверпен суди томонидан сиртдан 15 йилга ҳукм қилинганди.

Бундан олдинроқ, АҚШ Давлат департаменти ИШИД томонидан Европада янги терактлар амалга оширилиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.

22 март, сешанба куни Бельгия пойтахтининг аэропорти ва метросида қатор портлашлар содир этилди. Натижада, сўнгги маълумотларга кўра, 36 киши ҳалок бўлди, 230 киши жароҳат олди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 52855 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65246 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160589 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26693 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 5 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 250 Жаҳон
Марказий банк 50 мингталик банкнотлар муомалага чиқарилишига шарҳ берди
Кўпроқ янгиликлар