Покистоннинг шарқидаги Лахор шаҳрида террорчи-худкушнинг ўзини портлатиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 нафарга етди, деб хабар бермоқда Dawn нашри.

Таъкидланишича, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган. Полиция маълумотларига кўра, террорчи портловчи қурилмани болалар боғида ҳаракатга келтирган. Боғда 27 мартда нишонланган Пасха байрами муносабати билан кўплаб одамлар оилалари билан бирга ҳордиқ чиқараётган бўлганлар, шунинг учун кўплаб болалар ва аёллар жабрланган.

Агентлик манбаларидан бири берган маълумотга кўра, портлаш ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 18.44 да олинган. Шундан кейин 20 га яқин тез ёрдам машинаси воқеа жойига йўл олган.