Қирғизистонда қонуний ҳукуматни ағдаришга уринишда гумон қилиниб, яна бир мухолиф қўлга олинди

Жаҳон 27 Март 2016 312

Бишкек суди Қирғизистонда давлат тўнтарилиши уюштиришга ҳаракат қилганликда айблаб, мухолифатнинг яна бир вакилини 2 ой муддатга қамоққа олган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасига асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, 27 март кунида Бишкек суди Эрнест Қарибековни қўлга олган.

Бундан олдинроқ, 24 март куни Қирғизистон мухолифати етакчиси Қувончбек Қодиров ҳамда Жалолобод вилоятининг собиқ ҳокими Бектур Асанов ўзаро тил бириктирган ҳолда ҳукуматни ағдаришни ният қилгандикда гумонланиб қўлган олингани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Давлатбек Турдуналиев қидирилмоқда, унинг жойлашган ўрни ҳозирча аниқланмаган.

Қирғизистонда ҳукуматни ағдаришга уринган мухолифат етакчилари қўлга олинди

Кўпроқ янгиликлар