Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Москвадан Қозоғистондаги шаҳарларга бўлган авиарейсларнинг бекор қилиниши эҳтимоли ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берган.

"Аэрофлот" Қозоғистонга парвозларни вақтинчаликка тўхтатгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгач, Қозоғистоннинг миллий авиакомпанияси Air Astana ҳам Москвага рейсларни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида гапирила бошланди.

Шунингдек, бизга консуллик ходимлари Шереметьево аэропортига бориб, терминаллардаги "Аэрофлот" рейслари учун чипта олган Қозоғистон фуқаролари билан учрашгани ҳақида хабар берилди. Йўловчилардан вазият бўйича шикоятлар келиб тушмаган ва улар 15 соат давомида рейсларнинг тикланишини кутишган", дейилади хабарда.

Россиянинг энг йирик авиакомпанияси "Аэрофлот" 26 мартнинг иккинчи ярмидан Қозоғистонга мунтазам рейсларни тўхтатди.

Бунга Россия авиакомпаниясининг 27 мартда кучга кирадиган парвоз жадвалига мувофиқ парвозларни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатнинг Қозоғистон томонидан тақдим қилинмагани сабабли мажбурий чора бўлди.

26 март кунининг иккинчи ярмида авиакомпания Қозоғистонга тўхтатилган парвозларни яна тиклади.