Жангарилардан озод қилинган Суриянинг Пальмира шаҳридаги қадимий ёдгорликлар албатта тикланади, деб айтди Сурия маданият вазири Исом Ҳалил. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Биз жангарилар томонидан Пальмира ёдгорликларига етказилган зарарга баҳо берамиз, уларни реставрация қиламиз ва уларни аввалги ҳолатига қайтаришга ваъда берамиз", деб айтди Ҳалил.

Унинг айтишича, асори-атиқаларнинг бир қисми Пальмира босиб олинишидан аввал олиб чиқиб кетилган.

Суриянинг обидалар ва музейлар департаменти раҳбари Маъмун Абдулкарим Пальмиранинг тикланиши имкони борлигини айтди.

2015 йилда жангарилар Қадимги Рим даврига мансуб бўлган Зафар аркаси (Триумфал арка) ҳамда Баълшамин ва Бал ибодатхоналарини портлатиб юборишган ва кўплаб архитектура ёдгорликларини талон-тарож қилишган.