АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШ президенти Барак Обаманинг бир вақтда икки фронтда, яъни ИШИД ва Сурия ҳукуматига қарши курашишини аҳмоқлик деб атади. У бу ҳақда The New York Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Улар бир-бири билан урушмоқда, биз эса уларнинг иккиси билан курашмоқдамиз", деб айтди Трамп.

Унинг айтишича, ИШИД Башар Асаддан кўра каттароқ муаммо ҳисобланади.

Трампнинг фикрича, ИШИДга қарши самарали курашиш учун уни ресурсларга, жумладан нефтга эгалик қилишдан маҳрум этиш етарли бўлади.

Аввалроқ Трамп НАТОни эскириб қолган ва иқтисодий жиҳатдан фойдасиз ташкилот деб атаганди.